The site is running testing mode

Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

Botanika bog'ida yangi laboratoriya o'z ishini boshladi

Биотехнология лабораторияси 03.01.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институти негизида ташкил этилган, 16.01.2024 йилданакадемик Ф.н. Русанов номидаги Ботаника боғида ўз фаолиятини давом этди. Лабораторияни яратишнинг зарурий шарти илм-фан ривожланишининг замонавий тенденцияларига риоя қилиш зарурати, маҳаллий олимларнинг замонавий технологиялар, усуллар ва ёндашувлардан фойдаланган ҳолда дунё миқёсида тадқиқотлар олиб боришга интилиши деб айтиш мумкин. Лаборатория ходимлари дунёнинг етакчи илмий ташкилотларида, жумладан, Корея Миллий Арборетумида (КМА, Корея Республикаси), Бекдудеган Миллий Арборетумида (БДМА, Корея Республикаси), Беларусь Давлат Университетининг Биология факультети Ўсимликлар биокимёси ва биоинженерияси лабораторияларида (Беларусь Республикаси) амалиёт ўташган. Хорижий амалиёт давомида олинган тажриба ва билимлар мамлакат манфаати ва маҳаллий илм-фан ривожига хизмат қилиши зарур.

Лаборатория яратишнинг мақсади:

Ботаника боғи коллекциясини тўлдириш учун истиқболли турларни in vitro шароитида микроклонал кўпайтириш протоколини ишлаб чиқиш.

Лаборатория вазифалари: шаклланишининг дастлабки босқичида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институти қошидаги академик Ф. Н. Русанов номидаги Ботаника боғининг ўсимликлар биотехнологияси лабораторияси қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга қаратилган:

1‒ вазифа. Қимматбаҳо ўсимлик турларини микроклонал кўпайтириш протоколларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш: 1) ботаника боғи коллекциялари, 2) Ўзбекистон флорасининг ноёб ва йўқолиб бораётган турлари, 3) шўр-қурғоқчиликка чидамли ўсимлик турлари (манзарали, мевали, интродукция қилинган). Келгусида лабораторияни янада ривожлантириш қуйидагиларга қаратилган:

2‒ вазифа. Иккиламчи метаболизмни ўрганиш ва қимматли БФМ лар олиш.

3‒ вазифа. Камёб турлар in vitro генофонди банкини яратиш.

4‒ вазифа. Ўсимликларни клонал кўпайтириш, вируссиз, соғлом ўсимликлар олиш, наслчилик жараёнини тезлаштириш, ўсимликларнинг генетик яхшиланиши.

Амалга оширилган ишларнинг долзарблиги:

Сўнгги йилларда иқлимнинг аридланиши, чўл ҳудудларининг кенгайиши, глобал иқлим ўзгариши туфайли шўр ва қурғоқчиликка чидамли манзарали, мевали ва интродукция қилинган ўсимлик турларини кўпайтириш ва сақлаш мақсадида ботаника боғлари вазифасига in vitro технологиялар кенг жорий этилди., бу деградацияга учраган ерларни ўзлаштиришга имкон беради ва келажак авлодларнинг биохавфсизлигини таъминлайди.

Бундан ташқари, in vitro технологиялар ботаника боғларига ноёб кўпайиш қийин бўлган турларни кўпайтириш орқали мавжуд экспозицияларни тўлдириш, коллекцияларда ягона намуналарда бўлган ноёб, кўпайтириш қийин бўлган турларни кўпайтириш, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турларни кўпайтириш, шунингдек, талабгор манзарали ва мевали экинларни кўпайтириш ва сотиш бўйича ишларни йўлга қўйишга имкон беради.

Ботаника боғлари ва дендрарийлар флорани муҳофаза қилиш соҳасида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда: улар ўсимликларнинг биологик хилма-хиллигини сақлашнинг муҳим марказларига айланди. Бир қатор ботаника боғларида ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турларнинг in vitro тўқима културалари банклари яратилган.

in vitro технологиялари қуйидагиларга имкон беради: 1) шўр ва қурғоқчиликка чидамлилик хусусиятларига эга ўсимлик материалини олиш; 2) ўсимлик материалининг юқори даражадаги мультипликациясини таъминлаш; ) вирусли, бактериал ва замбуруғли касалликлардан холи ўсимлик материалини олиш; 4) ўсимлик материалини асептик шароитда узоқ вақт сақлаш; 5) коллекциялар учун жойни тежаш ва уларни сақлаш учун меҳнат харажатларини камайтириш.

Vedioni ko'rish


×