The site is running testing mode

Yagona aloqa raqami (+998) 71 2000036; Ishonch telefoni (+998) 71 2335623

Хайрли тадбирлар давом этмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 2 ноябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиққан ҳолда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик”да Тошкент Ботаника боғи мутахассислари ҳам фаол иштирок этмоқда. Жорий йилнинг 23-24 ноябрь кунлари Сирдарё вилояти Мирзаобод туманининг Мирзо Улугбек маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Гулистон-Янгиер автомобиль йўли ва темирйул ҳудуди оралиғидан ажратилган 1,25 гектар майдондага янги ихота дарахтзор барпо этиш учун ҳамда Янги Ўзбекистон МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “яшил боғ” ҳудудига ботаника боғи экспозицияларида етиштирилаётган шўрга чидамли, тупроқ ва шамол эррозиясидан ҳимоя қиладиган манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича тадбирлар ўтказилди. Тадбир давомида Ботаника боғининг малакали мутахассислари томонидан туман ободонлаштириш бўлими ходимларига манзарали дарахт ва бута кўчатларни экиш ва парваришлаш бўйича йўл-йўриқлар берилди ҳамда 600 тупдан ортиқ манзарали Сирка дарахти, Семёнов заранги, Пенсильвания шумтоли, Қоғоз дарахтлари экилди.

  

 

    

 


×